Янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилувчи Ўзбекистон корхона ва ташкилотлари учун валюта тушумини мажбурий тартибда сотиш миқдори икки баробарга камайтирилди. Президент в. б. Шавкат Мирзиёев шу ҳақдаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжатга мувофиқ, 20 сентябрдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан катъи назар, экспорт қилувчи корхона ва ташкилотлар, шу жумладан, микрофирмалар, кичик корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25 фоизини белгиланган тартибда мажбурий сотишни амалга оширади. Бунгача эса мазкур кўрсаткич 50 фоизни ташкил этар эди.
Қарорда янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш юклаб жўнатиладиган маҳсулот қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўлаш шартларида амалга оширилиши ҳам кўзда тутилган. Қолган қисми учун тасдиқланган банк аккредитиви очилади ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолати расмийлаштирилади.
«Узагрожкспорт» ихтисослаштирилган ташки савдо компаниясига янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини ишончли ва узоқ муддатли шериклар бўлган етакчи хорижий ташкилотлар, импорт қилувчилар (Вазирлар Маҳкамаси карорлари билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича) манзилига чиқариш ва сотиш ҳуқуқи берилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради