Туркманистонда сабзавот нархи ўсмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркманистонда сабзавот нархи ўсмоқда

Туркманистонда сабзавот нархи ўсмоқда

Туркманистонда сабзавот нархи ўсмоқда. Бу ҳақда Озод Европа радиоси'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Жорий йилнинг июлидан сентябригача бўлган даврда Лебап вилоятининг бозорларида помидор нархи 2 баробарга ошиб кетган.

Картошка, пиёз ва бошқа маҳсулотларнинг нархи ўртача 20-25 фоизга ошган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили Аннагурбан Мамметдурдиевнинг таъкидлашича, келажакда бундай ҳолларнинг олдини олиш мақсадида ҳукумат маҳсулотни ички воситалар билан ишлаб чиқариш ва импортни қисқартиришга ҳаракат қилмоқда.

2016 йилдан бошлаб мамлакатда мева-сабзавот экиладиган ҳудудларни ҳар бир вилоятда 10 баробарга ошириш кўзда тутилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru