Эркак собиқ хотинини севишини қандай билиш мумкин? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-06-2016 | 14:49 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 14 Июн 2016 года
1 300

Эркак собиқ хотинини севишини қандай билиш мумкин?

Эркак собиқ хотинини севишини қандай билиш мумкин?

Баъзан сизга турмуш ўртоғингиз олдинги хотинини унутмагандай, ҳамон у ҳақда ўйлаётгандай туюлиши мумкин. Бунинг тагига етишни истасангиз қуйидаги рўйхатга эътиборингизни қаратинг.

Эркак илгариги хотинини ҳамон севишини қандай билиш мумкин?

Эркак собиқ хотини билан ижтимоий тармоқ орқали мулоқотда бўлади, суратларига изоҳ ёзади, клип, қўшиқ юборади. У ўзининг бу хатти-ҳаракатини биз у билан дўст бўлиб қолганмиз, деб оқлайди. Балки ростдан ҳам шундайдир, чунки уларни боғлаб турувчи умумий хотиралар мавжуд. Балки аксинча, эркак уни унута олмаётганидан мулоқот қилаётгандир?

У собиқ хотинининг суратларини сақлаб қўйган, компьютери эса бахтли кунларидан хотира бўлган бирга тушган суратларига тўлиб-тошган. Бу ерда икки вариант мавжуд: биринчиси суратларни ўчириб ташлашга вақти бўлмаган, иккинчи вариант эса ўтмишни унутишни истамайди. Эркак учун бу суратлар қанчалик қадрли экан?

Эрингиз собиқ хотини ҳақида гапириб, тез-тез у билан бирга яшаган пайтидаги кулгили воқеаларни эслашни ёқтиради. У бу воқеаларни нимага эслаяпти? Унутишни истамаганлиги учунми? Шунда сиз беихтиёр “Балки ҳалиям уни севар?” деган хаёлга борасиз.

Эркак уйда ҳалиям собиқ хотинининг буюмларини, идиш-товоғини, кийим-кечагини сақлайдиган бўлса, улардан тезроқ халос бўлишга ҳаракат қилинг.

У собиқ хотинини эслашни умуман истамайди. Бошқа томони — у собиқ хотини ҳақидаги барча саволни нотўғри қабул қилади. Бу эса унинг ичида ҳали тугуни ечилмаган муаммолар борлигидан далолат ва бу унинг азият чекаётганидан далолат.

Агар юқорида келтирилган мисоллардан бирортаси сизга яхши таниш бўлса, демак эрингиз ҳамон ўтмиш хотираларидан қутилишга тайёр эмас. Дарров жанжал кўтаришга шошилманг, бу вазиятни баттар чигаллаштиради. Яхшиси, ўзингизни бўш қўйиб, муносабатларингиз ҳақида ўйлаб кўринг, учинчи одам ҳақида эса батамом унутинг. Ахир эрингиз уни эмас, сизнинг олдингизда ўтирибди, демак эрингизнинг орзусидаги аёл сизсиз. Ўтмиш эса орқада қолаверсин.

Агар у эркак ҳали ҳам собиқ хотинини севса ва бу ҳақда сизга айтса, уни қўйиб юборинг. Баъзида инсон ҳаётида шундай ҳам бўлади, бу эса сиз ундан ёмонсиз дегани эмас. Шунчаки унинг муносиб жуфти у, сиз эса сизни севадиган инсонни ҳали учратасиз.

Манба: Darakchi.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru