Соат 6 да уйғониш учун 6 сабаб » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-06-2016 | 12:04 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 15 Июн 2016 года
1 316

Соат 6 да уйғониш учун 6 сабаб

Соат 6 да уйғониш учун 6 сабаб

Одамлар омаднинг келишини эрта тонгда уйғониш билан боғлашади. Соат 6 да уйғониш инсон ҳаётини ўзгартиради. “Даракчи” нашри эса сизни соат 6 да уйғониш учун зарур бўладиган 6 сабаб билан таништиради.

1. Диққатингизни жамлаш учун вақт бўлади

Аксарият одамлар диққатини жамлай олмагани учун олдига қўйган мақсадига етолмайди. Эрта тонгда уйғонсангиз, кун давомида биринчи навбатда қайси ишни бажариш лозимлигини ўйлашга вақтингиз бўлади. Куннинг биринчи ярмида инсон мияси яхши ишлайди. Бу вақтни ҳис-туйғуларингизни эмас, ҳаётингизни назорат қилиш учун сарфланг.

2. Кунни қандай ўтказиш ҳақида режа тузишга вақт топилади

Эрта турадиган одам ишга боришдан олдин қиладиган ишларини режалаштириб олишга вақт топади. Режа қанчалик эрта тузилса, вақтингиз бекор кетмай, кунингиз унумли ўтади. Эртанги кун режаларини кечқурун тузмоқчи бўлсангиз, чарчаган мия режа тузишни эмас, фақат дам олишни истайди.

3. Тонг — ўз устингизда ишлаш учун энг қулай пайтдир


Ким сизга “Кўзинг очилгандан ишхонангга югур!” дейди. Кўпчилик одамлар доимо оиласига, қизиқишларига, спортзалга боришга вақт топа олмаётганидан нолийди. Агар соат 6 да уйғонадиган бўлсангиз, иш вақтингиз бошлангунга қадар бир неча соат вақтингиз бўлади. Бу вақтда спортзалга боришингиз мумкин. Эрта тонгда жисмоний машқ қилсангиз, организмингиз эндорфин гормонларини ишлаб чиқади. Эндорфин гормони инсонга хушкайфият бағишлайди, куни билан бардам ва тетик юришингизга сабаб бўлади.

4. Нонушта қилишга вақт топилади

Бир умр нонушта қилиш кундалик овқатланишдаги энг муҳим жараён эканлигини эшитиб келгансиз, аммо кеч уйғонганингиздан эрталаб, оч-наҳор ишга жўнагансиз. Агар эрта уйғонсангиз, албатта нонушта қилишга улгурасиз. Бу эса соғлик учун ҳам фойдалидир. Манзилга етказиш учун машинангизга ёқилғи керак бўлса, соғлигингиз учун организмингизга айниқса эрталаб овқат керак.

5. Муваффақиятга эришган барча одамлар шундай йўл тутади

New York Magazine нашри Twitter нинг асосчиси бўлмиш Жек Дорси ҳақида эълон қилган мақоласида унинг тонгги 05:30 уйғонишини, ишга кетгунга қадар медитация қилишини ва 10 километрга югуришини маълум қилган.

Apple’нинг бош директори Тим Кук ҳар куни тонгги 04:30 да уйғониб, ҳамкорларининг электрон хатларига жавоб ёзади.

Virgin Group’нинг асосчиси Ричард Брэнсон ҳам эрта уйғониш тарафдори. Business Insider нашрига берган интервьюларидан бирида у 05:45 да уйғониб, ишга киришиши ҳақида айтиб ўтган эди. У уйғонгандан кейин бироз компьютер олдида ўтириб, кейин нонушта қилишини билдирган.

6. Бошқалардан икки қадам олдинда бўласиз

Тадқиқотчиларнинг фикрича, эрта уйғониш одати ижодий потенциалнинг ошишига олиб келади. Бундан ташқари бошқа рақобатчиларингиз ухлаб ётганида, сиз иш бошлаган бўласиз. Кун давомида ўзингизни қийнайдиган энг ёқимсиз муаммоларни соат 08:00 гача ҳал қилишга ўрганинг. Бу одат сизни кун давомида асабийлашишдан, стресс ва хавотирлардан асрайди. Икки ярим соат эрта уйғониш орқали 150 дақиқа вақтдан ютасиз, бу ҳафтасига 17 ярим соатни, бир ойда эса 70 соатни, бир йилда 840 соатни ташкил этади. Танланг, сизда танлаш ҳуқуқи мавжуд!

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru