Биринчи тиббий ёрдамда энг кўп йўл қўйиладиган 12 хато » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-08-2016 | 13:37 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 02 Август 2016 года
1 086

Биринчи тиббий ёрдамда энг кўп йўл қўйиладиган 12 хато

Биринчи тиббий ёрдамда энг кўп йўл қўйиладиган 12 хато

“Қош қўяман деб, кўз чиқарибди.” Бу гапни ноўрин кўрсатилган биринчи ёрдамга нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Сиз кимгадир беғараз ёрдам бераман, деб билмасдан катта хатога йўл қўйишингиз мумкин. Одамлар ўртасида энг кўп учрайдиган биринчи ёрдамдаги хатоларнинг айримлари билан танишиш сизни ҳушёрликка ундаса ажаб эмас.

ЯХШИСИ, ЯҚИНЛАШМАНГ

Йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Сиз ҳалокатга учраган одамга ёрдамга шошиласиз. Аммо унинг устига тушиши хавфи бўлмаса, яхшиси, унга яқинлашманг. унинг ёнида машина ёнмаётган, дарахт шохлари ёки бошқа нарса синиб, Мутахассислар уни қандай кўтариш кераклигини биладилар. Сиз унга ёрдам бераман деб, аксинча, уни мажбуран кўтариш орқали ногирон бўлишига сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Инсульт ёки инфарктга чалингани гумон қилинган одамни ҳам икки қўлтиғидан ушлаб эмас, балки шифохона замбилида кўтариб олиб бориш лозим. Акс ҳолда, бундай “ёрдам” унга қимматга тушиши мумкин.

СИНИШ

Йўлда қўли синган кишининг қўлини ўзингизча тўғрилашга уринманг. Аввал ўзингизга савол беринг: мен мутахассисманми? Агар хато қилаётган бўлсамчи? Хато қилмаслик учун зарарланган жойни қимирлатмасдан, тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилинг.

ҚОН КЕТСА...

“Жгут”ни нотўғри боғлаш ҳам беморга ортиқча ташвиш келтиради. Аксарият ҳолларда “жгут”ни боғлаш учун беҳуда вақт кетказилади, боз устига, у нотўғри боғланган бўлади. Агар алвон қизил қон кетса, унда “жгут” топишга қимматли вақтни сарфламасдан, қўл билан ўша ерни босиб туриш керак. Акс ҳолда, беморнинг аҳволи оғирлашиши ва ҳатто, ўлим билан якунланиши мумкин.

Ўзбошимчалик билан дори бериш

Шифокорлар, бу дори фақат сизга тўғри келади, дейишларига қарамасдан, айримлар, бу дори менга кор қилдими, демак, бошқаларга ҳам таъсир қилади, деб бемалол ўзи ичган дорини ёнидаги одамга ҳам тавсия қилаверади. Аслида эса, ҳар бир инсон ўзига хос ва бирига таъсир қилган дори воситаси иккинчисига акс таъсир этиши ёки умуман таъсир этмаслиги мумкин. Қачонки, аҳволи оғирлашган беморнинг ўзи бирор дори номини айтиб сўрамагунча, унга ўзингизча дори тавсия қилманг. Бу билан унинг ҳолатини баттар оғирлаштириб қўйишингиз ҳеч гап эмас.

Қайт қилдиришга уриниш

Кимдир ошқозони бузилса, қўлини оғзига тиқиб қайт қилишга уринади. Шу йўл билан ўзича ошқозонни тозаламоқчи бўлади. Бу мутлақо мумкин эмас. Яхшиси, кўпроқ илиқ сув ичиш лозим.

ИЧКИЛИК БИЛАН ОҒРИҚ ҚОЛДИРИШ

Кимгадир оғриқни қолдиришга коньяк таклиф қилгандан кўра, унга ёрдам беришнинг бошқа йўлларини топинг. Чунки спиртли ичимлик ичиш шифокорнинг беморга ташхис қўйишини бирмунча қийинлаштиради. Қолаваерса, айрим касалликларда дори билан бирга, спиртли ичимликлар ичиш тақиқланган. Улар бемор ҳаётини хавфга қўйиши эҳтимоли бор.

ШУНИНГДЕК…

Жароҳат юзасида бўлган ёт жисмни эҳтиёткорлик билан олиб ташлашингиз мумкин. Бироқ жароҳат ичига кирган шиша бўлаги ёки бошқа ёт жисмни оламан, деб уринманг, чунки уни аксинча, ичкарироқ киритиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Ярага инфекция тушишидан хавотирлансангиз… кеч қолдингиз. Чунки инфекция ёт жисм билан бирга кириб бўлди. Сиз ёт жисмни олиб ташласангиз, унинг ўрнидан қон кетиши бошланиши мумкин. Сиз эса, ҳар доим ҳам қон кетишини тўхтатиш имконига эга эмассиз.

Юракни массаж қилиш ва сунъий нафас олдириш йўлларидан аслида, кўпчилик хабардор. Лекин ўзингизни бу борада мутахассисман, деб айтолмасангиз, беҳуда ҳаракат қилманг. Агар билсангиз, унда эслаб қолинг: юраги уриб турган ва нафас олаётган одамга бу усулни қўллаш шарт эмас. Кўкрак қафасини мутахассис бўлмаган одам уқаласа, баъзида фойдадан кўра, зарар келтириши амалиётда ўз тасдиғини топган.

КУЙГАНГА ЁҒ, ЯРАГА ЙОД ҚЎЙИШ

Бувиларимиздан қолган ана шу икки одатни асло ташлолмаяпмиз. Эндигина куйган тери устига ёғ ва шунга ўхшаш пантеноллардан суриш мумкин эмас. Куйган терини совуқ сувда 1-2 дақиқа эмас, балки 10-15 дақиқа совутиш лозим. Йод, спирт, “зелёнка”ни чуқур жароҳатга суртишнинг эса, ҳеч бир фойдаси йўқ.

ОВҚАТ ТИҚИЛСА, ЕЛКАГА ҚОҚИШ…

Айримлар бу ҳолатда беморнинг орқасига зарб билан урса, ёт жисм чиқиб кетади, деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, бунда акс таъсир кузатилиши ва ёт жисм нафас йўлларидан ташқарига эмас, балки ичкарига қараб ҳам йўналиши мумкин.

Манба: Diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru