20:00 / 23.04.2024
1 191

Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»

Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Агар Исроил кучлари Эронга бостириб кирса, «вазият бошқача бўлади ва яҳудий режимидан деярли ҳеч нарса қолмайди», деди Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий.

Эрон президенти Исроил ҳукуматини яҳудий давлати томонидан ҳужумга учраган тақдирда кучли ҳарбий жавоб бериш билан таҳдид қилди.

Агар Исроил қўшинлари Эрон ҳудудига бостириб кирса, «вазият бошқача бўлади, бу режимдан деярли ҳеч нарса қолмайди», деган Раисий.

14 апрелга ўтар кечаси Эрон ҳарбийлари Исроилнинг Дамашқдаги Эрон консуллигини ўққа тутишига жавобан учувчисиз самолётлар ва ракеталардан ўққа тутди. Исроил ҳужум деярли тўлиқ қайтарилганини эълон қилди.

Кейинроқ, ўз навбатида Исроил Эроннинг Исфаҳон ҳудудини ўққа тутди. Бу зарбалар ҳам жиддий талофатга олиб келмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»