BMW компанияси янги компакт кроссовернинг концептини намойиш этди. X2 номини олган прототип Париж автосалонида дебют қилди. Бу ҳақда "Carzone.uz" хабар берди.
BMW концепт-карнинг ҳеч бир техник тафсилотини маълум қилганича йўқ. Autocar нашрининг хабар беришича, X2’нинг габарит узунлиги 4439 миллиметрни, эни 1821 миллиметрни, баландлиги эса 1598 миллиметрни ташкил этади. Шундай қилиб, янги машина узунлиги ва эни бўйича сўнгги авлод X1 модели билан қарийб бир хил, бироқ бўйи 14 миллиметрга пастроқ.
BMW X2’нинг сериялаб ишлаб чиқариладиган версияси немис компаниясининг олд-узатмали UKL платформасида тайёрланадиган иккинчи кроссовери бўлади. Бу шассидан MINI, шунингдек, X1 ва 2-Series Active Tourer моделларида ҳам фойдаланилмоқда.
2018 йил иккинчи чорагида бошланадиган оммавий ишлаб чиқариш даврида X2 ҳажми икки литрли, қуввати 191 от кучига эга бензинли, шунингдек, 150, 190 ва 230 от кучига дизелли 2.0 двигателларда таклиф қилинади. Харидорларда олти босқичли механик ёки автомат узатмалар қутисида ишлайдиган машина танлаш имкони бўлади.
Ҳам олд, ҳам орқа узатма билан сотиладиган моделнинг “кучайтирилган” M Performance версияси чиқарилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бундай тўпламдаги машинага қуввати 300 от кучига тенг, ҳажми икки литр бўлган турбомотор ўрнатилиши кутилмоқда.
BMW раҳбарияти X2 ишланмасини 2015 йил майида тасдиқлаган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди