Япониянинг Prodrone компанияси инсон қўлларига ўхшаш механик манипуляторларга эга мультикоптерни тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Учувчисиз учар қурилма 20 килограммгача оғирликдаги юкни кўтара олади.
Дрон PD6B-AW-ARM деб номланди. У ҳаво орқали юк ташиш учун мўлжалланган учувчисиз қурилмадир. Иккита механик қўлнинг ҳар биттаси 10 килограммгача юк кўтаради.
Манипуляторлар шарофати билан дрон турли-туман юкларни кўтара олади. Уларни махсус маҳкамлаш материалларидан фойдаланиб ташишга тайёрлаш шарт эмас. Асосийси, учар қурилма объектга қўллари ёрдамида бирикиб олса, бўлди.
Мультикоптернинг бошқа техник хусусиятлари рақобатчилариникидан кўп ҳам фарқ қилмайди. У соатига 60 км тезликда ҳаракатлана олади, ички аккумуляторининг қуввати эса ўртача 30 дақиқалик парвозга етади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди
Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди