06:00 / 07.05.2024
411

Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз!

Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз!
Франция терма жамоаси ва “Манчестер Сити”нинг собиқ футболчиси Гаэль Клиши “шаҳарликлар”нинг ҳозирги бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2016 йили жамоани қабул қилиб олганидаги ҳолатни эсга олди.

- Гвардиола дастлабки машғулотларнинг бирида бизга: “Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз. Менинг қўл остимда бирортангиз ўйнамайсиз. Бунга кўникинг. Агар бу кимнидир қониқтирмаса, кетиш масаласида гаплашиш учун эшигимни тақиллатиб келинг. Қолсангиз, қишки трансферлар вақтига ҳеч нарса эшитишни истамайман”, деган эди, - деб эслайди Гаэль Клиши.

Испаниялик мутахассис секин-аста “Манчестер Сити”ни топ-даражага олиб чиқди.

Ўтган мавсум “шаҳарликлар” Гвардиола бошчилигида Англия чемпионлиги, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритиб, ўз тарихида илк бор требл қайд этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз!