Twitter ижтимоий тармоғи 19 сентябрь, душанба куни анча вақтдан буён режалаштирилганидек, хабарлардаги 140 белгили чеклов юмшатилганини эълон қилди, деб ёзади «Данё» нашри.
«140 та белги орқали кўпроқ нарсани айта олинг! Фотосуратлар, видео, gif, сўроқ белгилари ва қавслар энди ҳисобга олинмайди», — дейилади микроблоглар тармоғи хабарида.
Фойдаланувчилар мажбурий чеклов ноқулайликлар келтириб чиқараётганидан тез-тез шикоят қила бошлади, хусусан, медиафайллар 23 тадан белгини «еб қўярди».
Twitter хабарларининг 140 та белги билан чекланиши шу билан изоҳланадики, сервис яратилган вақтда — 2006 йилда маълумотлар мобил тармоқлари кенг тарқалмаган эди, твит узунлиги эса (140 та белги + фойдаланувчи номи учун қўшимча 20 та белги) табиий равишда SMS’нинг максимал узунлиги (лотин алифбосида 160 та белги)га боғланган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади