Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси аккумуляторлари ёниб кетгани ҳақидаги хабарлар туфайли, ўзининг Galaxy Note 7 смартфонларини алмаштира бошлади, деб ёзмоқда «Mobinfo.uz»га асосланиб «Дарё» нашри..
Алмаштириб бериш жараёни бошланган Жанубий Кореяда жами 400 мингга яқин ушбу моделдаги смартфон сотилган. Компания уларни янги смартфонларга алмаштириб бериши ёки оператор мобил тармоғига уланиш ҳақидаги шартномани бекор қилиши мумкин.
Galaxy Note 7 смартфонлари савдоси ўнта мамлакатда 17 августда бошланди, аммо сентябрь бошида смартфоннинг қувват олиш элементлари қизиб кетиши ва ёниб кетиши ҳолатлари ҳақида хабарлар келиб туша бошлади. Шундан сўнг компания ушбу моделдаги барча смартфонларни янгиларига бепул алмаштириб беришини эълон қилди. Компания жами 2,5 миллионга яқин Note 7 смартфонларини қайтариб олиши маълум қилинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди