Сир эмаски, бугунги кунда мегаполислардаги уй-жойнинг ҳар бир квадрат майдони кутилганидан анча қиммат туради. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида Хитой халқ архитектура бюроси гайкали ключ ёрдамида бир сутка ичида йиғилиши мумкин бўлган уй конструкциясини ишлаб чиқди. Мазкур уйни тахминан 10 минг долларга харид қилиш мумкин.
Мазкур уй учун ишлатиладиган материаллар, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти. мустаҳкам хом-ашёлардан тайёрланган, уй тайёр иситиш модуллари, электроэнергия ўтказмаси ва сантехника жиҳозларига ҳам эга. Барча қисмлар ўзаро блоклаш тизими орқали бирлаштирилади.
Уй иккита ҳаваскор томонидан тахминан 24 соат ичида йиғилиши мумкин. Айтишларича, мазкур инновацион уй фойдаланувчига Хитойда оддий тижорат уйи қурилишига қараганда 30 марта арзонроқ тушади. Уйнинг ички қисмидаги майдоннинг ҳажми 27,8 квадрат метрга тенг. Уй меҳмонхона, ошхона, томдаги кичик айвон, дераза ва эшиклардан ташкил топган. Шунингдек, уйга мобил ёки шаҳар канализациясига уланган ваннахона ҳам ўрнатилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади