Американинг Apple корпорацияси Ҳиндистон ҳудудида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун рухсат олишга уринмоқда, деб ёзган Kun.uz нашри.
У Ҳиндистон ҳукуматидаги манбаларига асосланган ҳолда шу ҳақда маълум қилмоқда. Унга кўра, корпорация раҳбарияти ўтган ойда шундай таклифни юборган. Apple ўз маҳсулотлари савдосини сезиларли ошириш ва шу билан Жануби-Шарқий Осиёдаги бозорини кенгайтиришни хоҳламоқда. Нашрнинг ёзишича, бугунги кунда компаниянинг Ҳиндистон смартфонлар бозоридаги улуши 5 фоиздан ошмайди.
"Apple Ҳиндистонда Хитойда эришилган муваффақиятидан ўзиб кетмоқчи", - дея манбаси сўзларидан иқтибос келтиради газета.
1976 йилда асос солинган Apple компанияси iPhone смартфонлари, iPad планшет компьютерлари, iPod мусиқа плеерлари, MacBook ноутбуклари, iMac стол компьютерларини ҳамда бошқа юқори технология маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Корпорация дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади, унинг бозор капиталлашуви октябрь ойи охирига кўра, 620 млрд АҚШ долларидан ошиб кетган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди