Мальталик Европарламент депутати Мария Мицци Ўзбекистон Президенти сайловида қонун бузилишлари юз бермаганини билдирди ва маҳаллий сайлов қонунчилигининг ўзига хос хусусиятларидан ҳайратда эканлигини айтди.
Ўзбекистонда Президент сайлови якшанба куни бўлиб ўтди. Депутатнинг айтишича, у сайловларни кузатиш учун ҳеч қандай миссия таркибида эмас, балки ўз шахсий ташаббуси билан келган. «Мен саккизта сайлов участкасида бўлдим, комиссия ходимлари ва кузатувчилар билан суҳбатлашдим. Айтишим мумкинки, ҳамма нарса тўғри йўлга қўйилган. Ташкилий ишлар аъло даражада, сайлов қўмитаси аъзолари чин дилдан ҳамкорлик қилишди, танқидга асос йўқ», — деди Мицци РИА Новостига берган интервьюсида.
У сайлов участкаларида сайловчиларнинг фарзандлари учун ташкил этилган болалар ва шифокорлар хоналаридан ҳайратда эканлигини билдирди. «Ҳаммаси пухта ўйланган», — дейди евродепутат.
«Мени ҳайрон қолдирган яна бир нарса участкаларда партия кузатувчиларининг сайловни кузатишлари бўлди. Гап шундаки, Мальтада кузатувчилар участкадан ташқарида 50 метр нарида бўлишлари лозим. Лекин улар ҳатто сайлов куни ҳам ташвиқот ўтказишлари мумкин… Тўғри, ҳар бир давлатнинг, ҳаттоки ЕИдаги давлатларнинг ҳам ўз сайлов қонунчилиги мавжуд. Асосийси, қонунларга риоя қилиниши», — деди у. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради