Нью-Йоркнинг машҳур ва диққатга сазовор биноси бўлмиш Empire State Building минораси орқали АҚШда ўтган сайлов ҳисоб-китоблари тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда. “Washington Post” газетасида келтирилишича, 103 қаватли баланд миноранинг жанубий ойналари улкан экранга айлантирилган.
Янги маълумот етказилиши билан у экранда намоён бўлади. Ҳажми 32 қаватга тенг экранда Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтоннинг портретлари акс этган анимациялар, #MyVote хэштеги орқали ижтимоий тармоқларга юкланган фотосуратлар ҳам намойиш этилмоқда.
Осмонўпар бинода трансляция қилиш ғоясини Obscura Digital компанияси “CNN” телеканали, Instagram тармоғи ҳамда CA Technologies компанияси билан ҳамкорликда амалга оширмоқда.
Қўшма штатларнинг 45-президенти расмий равишда эълон қилинганидан сўнг, унинг сурати Манхэттен кўчаларини янада ёритади.
Аҳоли бундай имконият яратилганидан мамнун. Сабаби сайлов натижалари эълон қилинишини барча онлайн равишда кузатиб бориши мумкин.
“CNN” телеканали Нью-Йоркдан ташқари, бошқа штатларда ҳам ана шундай трансляцияни йўлга қўйган. Empire State Building дисплейи Колумбия, Вашингтон, Калифорнияда намойиш этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади