Олимлар 1 ва 2 жаҳон урушигача яна биттаси бўлганини даъво қилишмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-05-2016 | 16:42 ZAMIN.UZ / Жамият / 13 Май 2016 года
1 348

Олимлар 1 ва 2 жаҳон урушигача яна биттаси бўлганини даъво қилишмоқда

Олимлар 1 ва 2 жаҳон урушигача яна биттаси бўлганини даъво қилишмоқда

Хорижий ОАВда қуйидаги мазмунда мақолалар пайдо бўла бошлади: биринчи ва иккинчи жаҳон урушларидан аввал, «нолинчи жаҳон уруши» ҳам бўлган. Нашрларда ёзилишича, машҳур Троя уруши мазкур антик урушнинг «сўнгги аккорди» бўлган, дейилади "Кун" нашрида.

Швейцариялик бир гуруҳ тарихчилар билдирган гипотезага кўра, инсоният тарихидаги жаҳон урушини насаб жиҳатидан хеттларга алоқадор, э. а. III минг йилликда Кичик Осиёнинг ғарбий ва жануби-ғарбий соҳилларида истиқомат қилган лувияликлар бошлаб берган. Улар «мустақил цивилизация»га бирлашишган ва хеттлар империясини барбод қилган (тарихчиларнинг фикрича, бу ҳақда хеттлар саҳифаларида сўз юритилган).

Сўнгра лувияликлар Мисрга қарши уруш қилишган ва янги подшоликни ҳам мағлуб этган. «Мисрликлар душманларини «денгиз халқи» деб атаган, — дейишмоқда швейцариялик олимлар. — Уларнинг Мисрга юриши ўз навбатида Микена цивилизация якунига ва Троя уруши бошланишига замин яратган».
Олимлар 1 ва 2 жаҳон урушигача яна биттаси бўлганини даъво қилишмоқда

Олимларнинг қайд этишларича, «нолинчи жаҳон уруши» бўлганини кўплаб ёзма манбалар, шунингдек, Бронза асри охирларида Ўрта ер денгизи шарқий қисмидаги кўплаб йирик шаҳарларнинг вайрон бўлганига оид археологик топилмалар тасдиқлайди.

Аммо тарихчиларнинг назарияларини мутлақ тўғри деб бўлмайди: биринчидан, Хетт давлатининг қулаши, Троя уруши ва Микена цивилизациясининг тугашига «денгиз халқи»нинг юриши сабаб бўлгани аниқ эмас. Иккинчидан, «денгиз халқлари»га бир нечта қабилалар: шерданлар, тирсенлар, туршлар, филистимликлар ва чаққоллар, данунлар, фригийлар, шакалешлар, акайвашлар (ахейлар), гарамантлар, луклар ва тевкрлар киради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru