ЎзМТРКнинг янги “Маҳалла” телерадиоканали 7 январдан эфирга чиқади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-01-2015 | 13:51 ZAMIN.UZ / Жамият / 02 Январ 2015 года
1 087

ЎзМТРКнинг янги “Маҳалла” телерадиоканали 7 январдан эфирга чиқади

ЎзМТРКнинг янги “Маҳалла” телерадиоканали 7 январдан эфирга чиқади

ЎзМТРК таркибида янги ташкил этилаётган “Маҳалла” телерадиоканали ўз телекўрсатув ва радиоэшиттиришларини 7 январдан бошлаб эфирга узатади. Бу ҳақда ЎзМТРКнинг “Садо илова” нашрида маълумот берилган, деб ёзади kun.uz.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президентининг 2014 йил 17 декабрдаги “Mahalla” маърифий телерадиоканалини ташкил этиш ва рақамли телеузатишларни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида янги, рақамли “Mаҳалла” телерадиоканали ишга туширилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Телерадиоканал дастурларида асосий эътибор республика аҳолиси, айниқса, ёшларни демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда ноёб миллий тузилма сифатида маҳалла институтининг роли ва аҳамияти тўғрисида кенг хабардор этишга қаратилади.

Шунингдек, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни яратиш бўйича намунавий маҳаллаларнинг илғор иш тажрибасини оммалаштириш, аҳоли бандлигини ҳал этиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш, маҳаллаларнинг давлат бошқаруви органлари ва жамоатчилик тузилмалари билан ижтимоий шерикчилигини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллалар фаолиятини кенг ёритиш мўлжалланган.

Маълумот учун, Президент қарорида “Машъал” радиоканалини мавжуд ходимлари ва харажатлар сметасини сақлаб қолган ҳолда, “Спорт” телерадиоканали таркибидан “Маҳалла” каналига таркибига ўтказиш белгилаб қўйилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru