Республика бўйлаб «Тоза ҳаво» ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда. Унда 10 апрелдан ҳозирги кунга қадар 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилди.
Экология вазирлигининг қайд этишича, бу «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 16, 17 ва 28-моддалари ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси талаблари ижросини таъминлаш ҳамда автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назоратини олиб бориш мақсадида амалга оширилмоқда.
Тадбир давомида 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги аниқланган. Ҳолатлар юзасидан жами 303 нафар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 50,1 млн сўм жарима қўлланилган. Шунингдек, 222 та транспорт воситасининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
«Тоза ҳаво» ойлигининг жорий йилдаги 2-босқичи 10 майга қадар давом этади. Тадбир давомида жами 200 мингта автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказиш белгиланган», – дейилади хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»