Россияликлар телевидениедан кўра кўпроқ интернетга ишонишлари маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияликлар телевидениедан кўра кўпроқ интернетга ишонишлари маълум бўлди

Россияликлар телевидениедан кўра кўпроқ интернетга ишонишлари маълум бўлди

Synovate Comcon компанияси томонидан ўтказилган РосИндекс тадқиқоти маълумотларига кўра, 2013 йилда қайд этилган россиялик томошабинларнинг телевидениедаги ахборотларга ўсаётган ишончи 2014 йилнинг иккинчи ярмида тўхтаб қолди. Ҳозирда телевидениедаги ахборотга 10 ёшдан катта бўлганлардан иборат аудиториясининг 41 фоизи ишонади. Телевидение аудиторияси ҳали ҳам барқарор ҳамда 93 фоиз миқдорида сақланиб турибди. Таҳлилчиларнинг фикрича, телевидениега ишончнинг ўсишда тўхтатиши янгиликлар ва ижтимоий-сиёсий дастурларга қизиқишнинг фаол ўсиши туфайли юз бермоқда.

2014 йилнинг иккинчи ярмида фойдаланувчиларнинг интернетдаги ахборотга ишончи қисман тикланган. Ҳозирда интернетга ҳафталик аудиториянинг 42 фоизи ишонч билдирмоқда. Шу давр мобайнида сиёсат, жамият, халқаро муносабатлар мавзуларидаги ахборотларга қизиқиш 17 фоизгача тушиб кетган, шу билан бирга мутахассислар интернетга ишонч ўзининг олдинги даражаларига қайтганлигини қайд этишган.

Таҳлилчилар, шунингдек, газеталар аудиторияси ва уларга ишончнинг йўқолганини қайд этдилар (ўтган йилнинг иккинчи ярмида мос равишда 36 ва 37 фоизга), радиодаги ахборотга эса борган сари кўпроқ одамлар ишонч билдирмоқдалар: 2014 йилнинг иккинчи ярмида уларнинг сони 28 фоизга, ҳафталик аудиторияси эса 64 фоизга ошди.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru