Ўзбекистон U19 Саудия Арабистонига биринчи ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-04-2016 | 17:37 ZAMIN.UZ / Спорт / 29 Апрел 2016 года
489

Ўзбекистон U19 Саудия Арабистонига биринчи ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлди

 Ўзбекистон U19 Саудия Арабистонига биринчи ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлди

Саудия Арабистонининг Ал-Ҳорба шаҳрида йиғин ўтказаётган Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони U19 жамоаси билан дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди, дейилади "Кун" нашрида.

28 апрель куни бўлиб ўтган учрашувда Саудия Арабистони ёшлар терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг тўртинчи дақиқасидаёқ 11 метрлик жарима тўпини амалга ошириш имкониятига эга бўлган саудияликлар ҳисобни очди. Орадан 20 дақиқа ўтиб, ҳисобдаги фарқ иккитага етди.

Ўзекистон ёшлар терма жамоаси ҳисобни иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Шароф Муҳитдинов киритган гол эвазига қисқартиришга эришди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида Саудия Арабистони ёшлари яна бир б0ор пенальти тепиш имконига эга бўлди ва уни аниқ амалга оширди.

Бобир Абдухолиқов эса 79-дақиқада учрашувдаги сўнгги голни киритди – 3:2.

Жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини 30 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
28.04.2016, Ал-Хобар
Саудия Арабистони U19 – Ўзбекистон U19 3:2
Ўзбекистон голлари: Шароф Муҳитддинов (59), Бобир Абдухолиқов (79)

Ўзбекистон U-19: Умид Ҳамроев, Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Қобилов, Хожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Илҳом Алижонов, Нурилло Тўхтасинов, Шароф Муҳитдинов, Сухроб Нуриллаев, Санжар Қодирқулов, Бобир Абдухолиқов.

Захира: Умид Эргашев, Жасур Яхшибоев, Беҳзод Ғанижонов, Ислом Кенжабоев, Абдуқодир Ортиқов, Турсун Раҳимбердиев, Билол Тошмирзаев, Миржаҳон Мирҳамдамов, Ойбек Рустамов, Усмонали Усмоналиев.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru