Луис Энрике: «Барселона» бошқа жамоалар натижасига боғлиқ бўлиб қолмаган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-05-2016 | 11:12 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Май 2016 года
313

Луис Энрике: «Барселона» бошқа жамоалар натижасига боғлиқ бўлиб қолмаган

Луис Энрике: «Барселона» бошқа жамоалар натижасига боғлиқ бўлиб қолмаган

“Барселона” жамоаси бош мураббийи Луис Энрике “Бетис”га қарши (2:0) Испания чемпионати 36-туридан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда.

“Чемпионлик сари яна бир муҳим қадамни ташладик. “Бетис”га қарши ўйинда муаммолар бўлди. Биринчи бўлимда ўйлаган режаларимиз амалга ошмади, иккинчисида эса бунинг уддасидан чиқдик.

Жамоамиз турнир жадвалини бошқармоқда ва бошқа клубларнинг натижасига боғлиқ бўлиб қолмаган. Бор эътибори қолган икки ўйинга қаратамиз”, – деди Энрике.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru