«Челси» иродали ўйинда «Тоттенхэм» билан дурангга эришди. «Лестер» - чемпион! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-05-2016 | 09:59 ZAMIN.UZ / Спорт / 03 Май 2016 года
489

«Челси» иродали ўйинда «Тоттенхэм» билан дурангга эришди. «Лестер» - чемпион!

«Челси» иродали ўйинда «Тоттенхэм» билан дурангга эришди. «Лестер» - чемпион!

Англия чемпионати 36-турида «Челси» клуби ўз майдонида «Тоттенхэм» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу натижа ўз навбатида «Лестер» клубини Англия чемпионатида ғолибга айлантирди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

Гарчи учрашувда «Тоттенхэм» биринчи бўлимда икки гол киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, иккинчи бўлимда Кэйхилл ва Азарлар жавоб голларига муаллифлик қилиб, ўйин дуранг билан якунланишини таъминлаб бердилар.

Ушбу натижа ўз навбатида «Лестер»ни чемпион қилди. Англия чемпионати тугашига икки тур қолганида «Лестер» «Тоттенхэм»дан 7 очкога ўзиб кетди ва муддатидан аввал ғолибликни нақд қилди. Эътиборли томони, Англия чемпионатида 38 йил деганда янги жамоа чемпионликни қўлга киритди. 1978 йилда «Ноттингем Форест» ғолиб чиққан эди. «Лестер» эса Англия Премьер лигасида чемпион бўла олган 24-жамоа бўлди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru