Португалия Евро-2016нинг чоракфинал қатнашчисига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-06-2016 | 11:06 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Июн 2016 года
580

Португалия Евро-2016нинг чоракфинал қатнашчисига айланди

Португалия Евро-2016нинг чоракфинал қатнашчисига айланди

Португалия Хорватия устидан ғалаба қозониб, чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди

РИА Новости хабарига кўра, Португалия терма жамоаси берилган қўшимча вақтдан унумли фойдаланиб, рақиб команда устидан нимчорак финалда ғолиб келди.

Шу тарзда Португалия Евро-2016нинг иккинчи чоракфиналчисига айланди. Бундан аввал Польша Швейцария устидан ғалаба қозониб, чоракфиналга чиққан эди. Энди Португалия Польша билан футбол майдонида учрашади.

Франциянинг Ланс шаҳрида бўлиб ўтган футбол учрашувида ўйин 1:0 ҳисобида Португалия фойдасига ҳал бўлди. Ўйиннинг 117-нчи дақиқасида яримҳимоячи Рикарду Куарежма рақиб дарвозасига гол урди

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru