Месси Аргентина терма жамоасига қайтганини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Месси Аргентина терма жамоасига қайтганини эълон қилди

Месси Аргентина терма жамоасига қайтганини эълон қилди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини давом эттиришини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Marca.

«Аргентина футболидаги муаммолар жуда кўплигини кўрмоқдаман ва яна биттасини келтириб чиқармоқчи эмасман. Қўлимдан келганича ёрдам бераман. Аргентина футболида кўп нарсани тўғирлаш керак. Мен терма жамоа ичида бўлган ҳолда бу камчиликларни бартараф қилишни хоҳлайман, ташқаридан танқид қилишни эмас.

Америка кубоги-2016 финалидаги мағлубиятдан кейин кўп нарса ҳақида фикр юритдим, шунингдек терма жамоани тарк этиш ҳақида ҳам жиддий ўйладим. Бироқ мен ватанимни ва терма жамоам либосини жуда яхши кўраман.

Аргентина терма жамоасида иштирок этишимни истаган одамларга ташаккур айтаман. Умид қиламанки, тез орада уларни хурсанд қиламиз» - деди Месси.

Манба: Stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru