Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистондаги иккинчи аёл гроссмейстер бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистондаги иккинчи аёл гроссмейстер бўлди

 Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистондаги иккинчи аёл гроссмейстер бўлди

Ўзбекистонлик аёл гроссмейстерлар сони икки нафарга етди.

"Эътиборлиси, уларнинг ҳар иккиси бир оила аъзолари", деб ёзилади «Кун» нашри хабарида.

Шахматчи қизнинг ўзи ҳам фейсбукдаги саҳифасида шу ҳақда маълум қилган.
 Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистондаги иккинчи аёл гроссмейстер бўлди

Бунгача Нафиса Мўминова Ўзбекистоннинг биринчи аёл гроссмейстери сифатида қайд этилганди. Эндиликда унинг синглиси Гулруҳбегим Тоҳиржоновага шундай даражага эришди.

Мўминовлар хонадонидан бўлган бу икки қиз Озарбайжон пойтахти Боку мезбонлик қилган Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, терма жамоанинг 22-ўриндан жой олишида меҳнат қилди. Фестиваль вақтида Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг халқаро гроссмейстер бўлгани расман маълум қилинган.

Шу йилнинг 26 апрелида эса унинг гроссмейстер талабини бажаргани хабар қилинганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru