Англия чемпионати, 6-тур олдидан. Марказий ўйин — «Арсенал» - «Челси» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Англия чемпионати, 6-тур олдидан. Марказий ўйин — «Арсенал» - «Челси»

Англия чемпионати, 6-тур олдидан. Марказий ўйин — «Арсенал» - «Челси»

Бугун Англия чемпионатининг 6-тур учрашувлари старт олади. Шанба куни Туманли Альбионнинг саккизта стадионида ўйинлар бўлиб ўтади.

Сўзсиз, турнинг марказий ўйини Лондоннинг “Арсенал” ҳамда “Челси” клублари ўртасидаги баҳс бўлади. Айни дамда икки жамоа ҳисобида бир хил 10 очко бор ва бу учрашув ҳар икки жамоа учун принциал рақибидан ўзиб кетиш учун яхши имконият бўлади.

“Манчестер Юнайтед” – “Лестер” ўйини ҳам анча қизиқарли бўлиши турган гап. Моуриньо АПЛда кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг мамлакатнинг амалдаги чемпионини таслим этган ҳолда, ғалабалар йўлига қайтишга астойдил ҳаракат қилади. Раньери шогирдлари эса бунга йўл қўймасликка уринадилар.

Бундан ташқари, “Манчестер Сити“ Уэльсда “Суонси“ меҳмони бўлади ва ўзининг ғалабали юришини давом эттиришни ўз олдига мақсад қилгани турган гап.

“Ливерпуль“ бўлса “Энфилд“да “Халл Сити“ни қабул қилиб, аутсайдерларга қарши ҳам кучли зйин намойиш эта олишини исботлашга ҳаракат қилади.

Қолаверса, “Мидлсбро” – “Тоттенхэм” ҳамда “Борнмут” – “Эвертон” ўйинлари ҳам кўпчиликнинг диққат марказида бўлади.

Ушбу тур анонси билан танишинг:
Англия чемпионати, 6-тур олдидан. Марказий ўйин — «Арсенал» - «Челси»


Манба: www.fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru