Пойтахтда тўртинчи бор дзюдо бўйича халқаро мусобақа ўтказилади.
6−8 октябрь кунлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида дзюдо бўйича тўртинчи Гран-при бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоасидан ҳар бир вазн тоифасидан тўрт нафардан, жами 56 дзюдочи (28 эркак, 28 аёл) иштирок этади.
Беллашувлар 14 вазн тоифасида ўтказилади (эркаклар: -60 кг, -66 кг, -73 кг, -81 кг, -90 кг, -100 кг, +100 кг; аёллар: -48 кг, -52 кг, -57 кг, -63 кг, -70 кг, -78 кг, +78 кг). Мусобақа шартига кўра, совринли ўринлар қуйидагича тақсимланади: биринчи ўрин — олтин медаль ва 3000 доллар (дзюдочи — 2400, мураббий — 600), иккинчи ўрин — кумуш медаль ва 2000 доллар (дзюдочи — 1600, мураббий — 400), иккита учинчи ўрин — бронза медали ва ҳар бири 1000 доллардан (дзюдочи — 800, мураббий — 200).
Grand Prix Tashkent 2016 расмий постерида ўзбек дзюдочилари Гулноза Матниёзова (-70 кг), Абдулла Тангриев (-100 кг) ва Шарофиддин Лутфиллаев (-60 кг) тасвирланган.
Гран-при туркумидаги мусобақалар ҳар йили 10 давлатда ташкил этилади. Тошкент 2016 йилга қадар кетма-кет тўрт йил мазкур беллашувларни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Манба: "gazeta.uz" “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди