«Валенсия» дарвозабони мўъжиза кўрсатишда давом этади: У 1 ўйинда 2та пенальти қайтариб, рекордини янгилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Валенсия» дарвозабони мўъжиза кўрсатишда давом этади: У 1 ўйинда 2та пенальти қайтариб, рекордини янгилади

«Валенсия» дарвозабони мўъжиза кўрсатишда давом этади: У 1 ўйинда 2та пенальти қайтариб, рекордини янгилади

2011 йилги мавсумдан буён «Валенсия» шарафини ҳимоя қилиб келаётган дарвозабон Диего Алвес Ла Лиганинг 6-турида «Атлетико»га қарши баҳсда 2 марта пенальтини қайтарди. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

Аввалига ушбу бразилиялик дарвозабон Антуан Гризманнинг зарбасини бартараф этган, сўнг Габининг гол уришига йўл қўймаган.

У ўтган турда ҳам пенальти қайтариб, бу борада Испания тарихидаги энг яхши посбонга айланиб олганди.

Бугун Алвес фаолияти давомидаги 19-пенальтини қайтарди. Шу вақтга қадар у қўриқлаётган дарвозаларга 36 бор 11 метрлик жарима зарбаси тайин қилинган бўлиб, посбон шуларнинг 50 фоизидан ортиқ ҳолатда жамоасини голдан қутқариб қолган.

1985 йил Рио-де-Жанейрода таваллуд топган Диего Алвес «Валенсия»га қадар «Атлетико Минеро», «Альмерия» каби клубларда тўп сурган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru