20:02 / 07.05.2024
238

Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди

Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди
25 апрелдан 8 майгача давом этган қитъа бокс бўйича биринчилиги ўз ниҳоясига етди.

Бугун финал доирасида 22 ёшгача бўлган боксчиларимиз рингга кўтарилдилар. Ярим финалдан сўнг 10 нафар вакилларимиз сўнги босқичга етиб келишганди. Жанглардан сўнг эса, терма жамоамиз 4 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалларига эга чиқдилар. Умумжамоа ҳисобида медал жамғаришда мезбон Қозоғистон жамоаси биринчи бўлди. Иккинчи ўринда эса Ҳиндистон. Жамоамиз учинчи ўриндан жой олган.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:

Эркаклар:

-63,5 кг: Абдуллоҳ Маъдаминов
+92 Жаҳонгир Зокиров

Аёллар:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-52 кг: Феруза Казакова

Кумуш медаль:

Эркаклар:

-51 кг: Асилбек Жалилов
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-86 кг: Самандар Жалолов

Аёллар:
-66 кг: Айсанем Саруарова
-75 кг: Азиза Зокирова
+81 кг: Диёрахон Абдуманнобова

Бронза медаль:

Эркаклар:

-54 кг: Ҳужаназар Нортожиев
-60 кг: Саят Илясов
-67 кг: Шавкатжон Болтаев
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-92 кг: Диёрбек Уралов

Аёллар:
-57 кг: Ҳуморабону Мамажонова
-60 кг: Муштарийбону Иброҳимжонова
-63 кг: Моҳинабону Абдуллаева
-70 кг: Ҳадичабону Абдуллаева
-81 кг: Олтиной Сотимбоева

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди