Фото: Foxsports
Франциялик футболчи спринтер Усейн Болт билан пойга қилиш таклифини рад этмаслигини айтиб ўтди.
Аввалроқ енгил атлетика бўйича саккиз карра Олимпиада чемпиони шундай деган эди: “Мен Мбаппе билан 100 метрга ўзимнинг энг яхши спорт формамда рақобатлашишни истардим. У югуриб, натижани кўришимга рухсат бериши керак”.
“Усейн Болтдек одамни илҳомлантирганимни билиш жуда ёқимли. У ҳам барчани илҳомлантиради. Менимча, ҳамма Усейн Болтнинг югуришини томоша қилиш учун ярим тунгача кутиб ўтирар эди. Айтишим мумкинки, мен уни ҳайратда қолдиришимдан анча олдин мен унинг натижаларидан руҳланар эдим.
Менда ҳеч қандай имконият йўқ. Агар иккаламиз ҳам вақт топсак, нима учун буни бажариб кўрмаслик керак!? Мен ҳеч қандай натижа кутмайман, лекин бу завқли”, —деди “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Brut’га берган интервьюсида.
38 ёшли ямайкалик енгил атлетикачи 8 карра Олимпиада чемпиони ҳисобланади. У — 100 (9,58 сония) ҳамда 200 (19,19 сония) метрга югуриш бўйича жаҳон рекордчиси. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди