«Барселона» бразилиялик ҳужумчиси Неймар билан шартномани узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри ёзмоқда.
Келишув 5 йилга мўлжалланади. Томонлар бу шартномани 21 октябрь, жума куни имзолайди. Келишувнинг молиявий жиҳатлари ошкор этилмаган.
Бугун «Барселона» аргентиналик ҳимоячиси Ҳавьер Маскерано билан шартномани 2019 йилнинг ёзига қадар узайтирди.
Бразилиялик футболчи «Барселона» сафида 2013 йилдан буён ўйнамоқда. Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи кўк-анорранглилар жамоаси сафида 8 учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урган. У Рио-де-Жанейрода ўтган 2016 йилги Олимпия ўйинларида Бразилия олимпия терма жамоаси билан олтин медалларга эга чиққанди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади