Хави ёзда «Барселона»дан кетишини тасдиқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-05-2015 | 17:45 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Май 2015 года
924

Хави ёзда «Барселона»дан кетишини тасдиқлади

Каталониянинг «Барселона» клуби яримҳимоячиси Хави Эрнандес ёзда жамоадан кетишини тасдиқлади. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатди.

2015 йил 21 май, пайшанба куни, клуб Хави билан матбуот анжумани ташкиллаштирди ва унда яримҳимоячи клубдаги футболчилик фаолияти якунланганини билдириб ўтди.
Хави ёзда «Барселона»дан кетишини тасдиқлади

«Мавсум тугагач, «Барселона»ни тарк этишимни айтмоқчиман. Бундай қарорга келиш менга осон бўлгани йўқ. «Барселона»да ушбу мавсумда қолганимдан хурсандман. Йўқса бу қарорга келишим қийин бўларди», деди Хави. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

«Энди фаолиятимни «Ас-Садд»да давом эттираман. Шартнома икки йилга тузилган ва у яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Шунингдек, менда ўзимни мураббий ва спорт директори лавозимида синаб кўриш имконияти пайдо бўлмоқда».

«Барселона» яқинда мен билан 2018 йилга қадар шартномани узайтириш бўйича таклиф билан чиққанди. Бироқ бу таклифга қадар мен бир қарорга келиб бўлгандим».

«Қатарда мени жуда қизиқарли лойиҳа кутиб турибди. Аммо асосий мақсадим —қачондир «Барселона»га қайтиш. Қайси ролда — мураббийми, спорт директорими — фарқи йўқ. Ахир бу ер менинг уйим».

«Мен жуда бахтлиман. «Барселона» сафида фақатгина орзу қилиш мумкин бўлган фаолиятимни ўтказдим. Мен Лео, Андрес, Буси, Педроларни жуда соғинаман. Уларнинг барчаси мени дўстларим. Аммо ҳаёт шунақа экан», дея Хавининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий твиттери.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru