«Реал»нинг техник ходимлари «Атлетико»ни ҳақорат қилувчи қўшиқ куйладилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Реал»нинг техник ходимлари «Атлетико»ни ҳақорат қилувчи қўшиқ куйладилар

«Реал»нинг техник ходимлари «Атлетико»ни ҳақорат қилувчи қўшиқ куйладилар

«Реал»нинг техник ходимлари 4 декабрь куни бош мураббий Карло Анчелотти томонидан уюштирилган тушлик чоғида клубнинг принципиал рақиби - «Атлетико» ҳақида ҳақоратли қўшиқ куйладилар, Бу ҳақда «sport-express.ru »га асосланиб «stadion.uz» хабар бермоқда.

Бу ҳақда Reuters хабар берган ва испан телеканалларнинг бирида бу ҳолат кўрсатилган.

Қўшиқ матни тахминан қуйидагича бўлган:

Бахтсиз қурбонлар подаси
Мухлислари ўткинчи.
Шуни ҳам эплай олмас -
Жойи доим иккинчи.

Биламан бу нотўғри, биламан бу хунук
Аммо «Атлетико»да ... йўқ.

Тадбирда иштирок этган Анчелотти бу қўшиқни эшитмаганлигини ва бундай қилиш нотўғрилигини маълум қилган. «Атлетико» устози Диего Симеоне буни шарҳлашда бош тортди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru