UzReport TV телеканали УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-08-2015 | 09:35 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Август 2015
1 777

UzReport TV телеканали УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилади

UzReport TV телеканали УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилади

UzReport TV телеканали УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқлари пакетини сотиб олди. Бу ҳақда UzReport ахборот агентлигига таяниб Kun.uz хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, мазкур пакет бепул телевидение, интернет ва мобил алоқа воситалари орқали ўйинларни транляция қилиш, «Highlights», «Magazines» дастурларини эфирга узатиш ҳуқуқларини ўз ичига олади.

2015/2016-йилги мавсум гуруҳ босқичи ўйинларидан бошлаб тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Ҳозирда телеканалда ўйинларни шарҳлаб бориш учун шарҳловчиларни саралаб олиш ва тўғридан-тўғри эфирни амалга ошириш учун талаб этиладиган техник ускуналарни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. УЕФА Чемпионлар лигасининг 2015/2016 йилги мавсум гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 27 август куни Монакода бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинлари ва уларнинг UzReport TV орқали тўғридан-тўғри трансляцияси эса 15 сентябрдан бошланади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru