Швециялик футболчи Златан Ибрагимович ов пайтида 500 кг келадиган буғуни отиб ўлдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Швециялик футболчи Златан Ибрагимович ов пайтида 500 кг келадиган буғуни отиб ўлдирди

Швециялик футболчи Златан Ибрагимович ов пайтида 500 кг келадиган буғуни отиб ўлдирди

Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович ов пайтида буғуни отиб ўлдирди. Бу ҳақда “Expressen” швед газетасига асосланиб Kun.uz хабар берди.

Рождество таътили кунлари футболчи она ватани Швецияга овга борди. У қуролдан биринчи ўқ узишидаёқ 500 килограмм келадиган буғуни қулатишга муваффақ бўлди. “Бу жуда ҳам катта буғу эди, кўпроқ ҳўкизни эслатиб юборарди. Златанни бу ўлжа билан табрикласа бўлади”, – деб айтди Овчилар уюшмаси бош котиби Бо Сколд.

Бироқ Златаннинг бу ҳаракатлари Швеция жониворларни ҳимоя қилиш жамияти томонидан танқидга учради. Уюшманинг раҳбари Камилла Бьеркбом футболчини танқид қилиб, Ибрагимович ўзининг машҳурлиги туфайли овчилик ва ҳайвонларни ўлдиришни қонунийлаштирилишига сабаб бўлмоқда.

Ибрагимович овчилик қилишга рухсатномани 2010 йилда олган. Футболчи овчиликдан ташқари, балиқ тутиш билан ҳам қизиқади: у 19 декабрь куни ўзининг Instagram даги саҳифасига тутган чўртан балиғи билан тушган суратини қўйган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru