Криштиану Роналду: «Олтин тўп»ни қўлга киритиш бўйича Мессидан ўтиб кетмоқчиман» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-01-2015 | 21:20 ZAMIN.UZ / Спорт / 13 Январ 2015 года
1 077

Криштиану Роналду: «Олтин тўп»ни қўлга киритиш бўйича Мессидан ўтиб кетмоқчиман»

Криштиану Роналду: «Олтин тўп»ни қўлга киритиш бўйича Мессидан ўтиб кетмоқчиман»

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятида учинчи марта «Олтин тўп» унвонига сазовор бўлди (2008, 2013, 2014). Шу тариқа Роналду нуфузли совринни 3 марта қўлга киритган тўртинчи футболчига айланди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».

Эслатиб ўтамиз, Мишель Платини (1983–1985). Йохан Кройфф («Аякс» – 1971, «Барселона» – 1973, 1974) ва Марко ван Бастен («Милан» – 1988, 1989, 1992) ҳам 3 марта дунёнинг энг яхши футболчиси номини қўлга киритишган.

Ҳозирча фақат "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Олтин тўп"ни 4 марта қўлга киритган (2009–2012).

Криштиану Роналду ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Ушбу мен учун унутилмас бўлди. Бундай совринни қўлга киритиш алоҳида аҳамиятга эга. Бу менга янада илҳом беради ҳамда яна кўплаб жамоавий ва индивидуал совринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламан. "Олтин тўп"ни оилам, онам, ака-укаларим ва отамга бағишлайман. Шунингдек, бу барча португалияликларнинг совринидир.

"Олтин тўп"ни 3 марта қўлга киритаман деб ҳечам ўйламагандим, лекин билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Мессидан ўтиб кетишни истайман. Бунга фақат тинимсиз меҳнат орқали эришиш мумкин.

Ушбу совринни "Реал" мухлисларига ҳам бағишлайман. Биз ҳамиша Чемпионлар лигасини ўнинчи марта қўлга киритишни истагандик», – дейди Роналду.

Фото: Stadion.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru