Жанубий Корея - Ўзбекистон ўйини Теджон шаҳрида ўтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жанубий Корея - Ўзбекистон ўйини Теджон шаҳрида ўтади

Жанубий Корея - Ўзбекистон ўйини Теджон шаҳрида ўтади

"Жунгдо илбо" интернет нашрининг ёзишича, 27 март кунига режалаштирилган Жанубий Корея - Ўзбекистон ўйини Теджон шаҳрида жойлашган "Tedjon World Cup stadium" стадионида бўлади. Бу ҳақда бугун Теджон шаҳар ҳокимияти маълум қилган.

Ўйин бошланиш вақтини эса жума иш кунига тўғри келганлиги туфайли 19:00-21:00 оралиғига белгилаш режалаштирилган. Жанубий Корея футбол ассцияцияси ушбу ўйингоҳда халқаро ўйинлар ўтказилганига анча вақт бўлганлиги туфайли Ўзбекистон билан ўйинни айнан шу ерда ўтказишга қарор қилган. Бу ўйингоҳда охирги марта бундан ўн йил аввал 2005 йил 31 июл куни Жанубий Корея - Хитой ўйини ўтказилган.

Бундан ташқари ушбу шаҳарнинг "Теджон Ситизен" клуби янги мавсумдан кей-лигада қатнашишини инобатга олиб, шаҳар аҳолисини стадионларга чақириш учун ўзига хос рағбат кўрсатиш ҳам мақсад қилинган.

Интернет нашри хабарига кўра, футбол ассоцияциясининг бу муруввати эвазига 27 март куни бўладиган ўйин харажатлари учун Теджон шаҳар ҳокимияти Жанубий Корея футбол ассоцияцияси ҳисоб рақамига 200 миллион вон (тахминан 180 минг АҚШ доллари) миқдоридаги пулни ўтказиб бериши лозим.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru