Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтмайдиган бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-12-2014 | 15:51 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Декабр 2014 года
1 106

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтмайдиган бўлди

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтмайдиган бўлди

Футбол бўйича 2016 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига (U-22) Қатар мезбонлик қиладиган бўлди. Бу қарор ОФК сининг Манила шаҳрида бўлиб ўтган мажлис давомида қабул қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz, podrobno.uz'га асосланиб.

U-22 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати-2016 нинг финал босқичини ўтказиш учун Қатардан ташқари Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Эрон давлатлари даъвогарлик қилаётган эди.

Қатардаги бу мусобақа 2016 йил Риода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2016 мусобақасининг саралаш босқичи вазифасини ҳам бажаради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru