Австрия прокуратураси келишилган ўйин бўйича иш очди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Австрия прокуратураси келишилган ўйин бўйича иш очди

Австрия прокуратураси келишилган ўйин бўйича иш очди

Австрия прокуратураси мамлакат чемпионатида "Рид" жамоаси иштирокида келишилган ўйин ташкиллаширишга уриниш бўйича иш очди.

Гап 2007/08 йилги мавсум ҳақида кетмоқда. Иш очилишига "Рид" бош мураббийи Оливер Глазнернинг сўзлари сабаб бўлган, у етти йил олдин жамоа сардори бўлган эди.

Ўтган ҳафтада Глазнер "Кронен Цайтунг" газетасига интервьюсида чоғида, бир учрашувдаги мағлубият учун ўша йилги жамоадошларига 50 минг евро ваъда қилинганини айтиб ўтган эди.

Ўтган йили ҳам Австрия футболи йирик коррупцион жанжал остида қолган, унинг марказида терма жамоанинг собиқ футболчиси Санель Кулич қолган эди. Кулич 2004 йилдан 2013 йилгача 18та келишилган ўйинларда иштирок этганликда айбланган.

Манба: www.stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru