Смартфон ўчирилгач ҳам жосуслик қила оладиган Android вирус аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Смартфон ўчирилгач ҳам жосуслик қила оладиган Android вирус аниқланди

Смартфон ўчирилгач ҳам жосуслик қила оладиган Android вирус аниқланди

AVG антивирус компанияси мутахассислари Android операцион тизимида ишлайдиган смартфонларда қурилма ўчирилгач ҳам жосуслик қила оладиган зарарли дастурни аниқлади, деб хабар бермоқда «Российская газета».

Маълумотларни тутиш функцияси эвазига вирус смартфонни ўчириш жараёнига жойлашиб олади ва ўчириш тугамси босилгач ишга тушиб, экранга қурилма ўчаётгани ҳақидаги ёзув ва суратни чиқаради. Шунингдек, дастур смартфонни тугмалар босилишига жавоб қайтармайдиган ва овоз чиқармайдиган қилиб қўяди, яъни гўёки қурилма ўчгандай туюлади.

Бир пайтнинг ўзида, ўчирилгандек туюлган смартфон жосус қурилмага айланади. У камера орқали суратлар тушириб, овозни ёза олади, эгасига билдирмай хабарлар жўнатиши мумкин. Экспертларнинг таъкидлашича, вирус қурбонига фақатгина Android Lollipop операцион тизимида роот функциясини ёққан мижозлари айланиши мумкин. Вирус ҳозиргача 10 мингга яқин қурилмага ҳужум қилган. Бу Android дастурларининг норасмий дўконлари кенг тарқалган Хитойда айниқса кўп кузатилган.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru