HTC 10 ва Samsung Galaxy S7: қай бири чидамли? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

HTC 10 ва Samsung Galaxy S7: қай бири чидамли?

 HTC 10 ва Samsung Galaxy S7: қай бири чидамли?

Шу ойнинг бошида НТC 10 смартфонининг чидамлилиги синовдан ўтказилган эди. Синов натижасида бу аппаратни қўлда деярли букишнинг иложи йўқлиги аниқланди. Эндиликда PhoneBuff ресурси HTC ва Samsung флагманлари устида дроп-тест ўтказишга қарор қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Махсус қурилма ёрдамида HTC 10 ва Galaxy S7’ни тўрт марта бетон плита устига ташлашди: орқа томони, пастки учи, ён қисми ва экранини пастга қаратган ҳолда. Биринчи тестдаёқ Galaxy S7’нинг орқа шиша қопқоғи синиб кетди, HTC 10 қурилмасининг металли қопқоғи эса бироз тирналди. Пастки ва ён томонлама қулашда эса иккала смартфон ҳам вазифани яхши бажара олди ва бир неча сезилмас зарбларга учради.

Экран билан пастга улоқтирилганда эса ҳар икки смартфоннинг ҳам ойнаси синиб кетди. Бу ҳолатда Galaxy S7 экрани ишдан чиқиб, кейин қурилмадан фойдаланишнинг иложи бўлмади. HTC 10 ёриқлардан ҳосил бўлган «ўргимчак тўри»га қарамай, одатдагидек ишлашда давом этди.

Қизиғи шундаки, HTC 10’нинг экрани ишлашдан тўхтамаганига қадар 32 марта отиб юборилган эди. PhoneBuff ресурси HTC 10 қурилмасини ўзининг рейтингидаги энг мустаҳкам смартфон дея эълон қилди. Иккинчи ўринда HTC One M9, учинчида эса - Apple iPhone 6 жой эгаллади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru