LG компанияси бира тўла тўртта смартфон тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

LG компанияси бира тўла тўртта смартфон тақдим этди

LG компанияси бира тўла тўртта смартфон тақдим этди

LG компанияси бира тўла тўртта: Magna, Spirit, Leon ва Joy номли янги смартфонфонларни тақдим этди. Улар кўрсаткичларига кўра ўрта ва бюджет смартфонлар қаторига киради. Барча моделлар турли давлатларга LTE ёки 3G вариантларида чиқарилади. LTE версиясидаги смартфоннинг орқа қисми металл, 3G версиясида эса пластик қўйилади. Энг оддий модель ҳисобланган Joy’дан ташқари барча смартфонлар Android 5.0 Lollipop операцион тизимида ишлайди. Joy смартфони чиқарилаётган мамлакатга қараб Lollipop ёки KitKat операцион тизимида сотувга чиқади.

LG Magna 5 дюймли HD дисплей билан жиҳозланган бўлиб, унга 1,3 ГГц частотада ишлайдиган 4 ядроли процессор ўрнатилган. Смартфоннинг асосий камераси 8, олд камераси эса 5 Мп. Унга 8 ГБ доимий ҳамда 1 ГБ тезкор хотира ўрнатилган бўлади.

LG Spirit смартфони 4,7 дюймли HD дисплей, 8 Мпли асосий ва 1 Мпли олд камерага эга. У 1,3 частотада ишлайдиган 4 ядроли процессорга эга.

LG Leon смартфонига 4,5 дюймли дисплей, 1,3 частотада ишлайдиган 4 ядроли процессор ўрнатилган. Асосий камера 8 Мп, олд камера эса 1 Мп. Шунингдек, смартфонга 8 ГБ доимий ва 1 ГБ тезкор хотира ўрнатилган.

Энг кичик смартфон бўлган LG Joy 4 дюймли дисплейга эга бўлиб, унга 1,2 частотада ишлайдиган 4 ядроли процессор ўрнатилган. Асосий камераси 5 Мп, олд камера 1 Мп. Смартфон 8 ГБли (4 ГБ версияси ҳам бор) доимий ва 1 ГБ (512 МБ версияси ҳам бор) тезкор хотирага ўрнатилган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru