Samsung Galaxy Tab S2 ҳақида илк тафсилотлар маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Galaxy Tab S2 ҳақида илк тафсилотлар маълум бўлди

Samsung Galaxy Tab S2 ҳақида илк тафсилотлар маълум бўлди

Яқинда Samsung Electronics компанияси Galaxy Tab S сериясидаги планшетларнинг иккинчи авлоди устида ишлаётгани маълум бўлди, дея хабар бермоқда Tom’s Hardware нашри.

Янги моделлардан бири ҳақида аллақачон баъзи маълумотлар тарқалиб улгурди. Миш-мишларга кўра, у 9,7 дюймли ва 2048×1536 пикселли Super AMOLED дисплей билан жиҳозланади. Бундан ташқари, у тўрт ядроли ARM Cortex-А57 процессори, 3 Гб тезкор ва 32 Гб ички хотира, 8 мегапикселли асосий ва 2,1 мегапикселли олд камерага эга бўлади.

Хабарларга кўра, планшет металл ромли ингичка корпусга жойланади. Ўлчамлари 237,1×168,8×5,4 мм, оғирлиги 407 граммга тенг бўлади. Қурилма Android 5.0.2 Lollipop операцион тизимида ишлайди.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru