«Одноклассники» ўз мессенжерини ишга туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Одноклассники» ўз мессенжерини ишга туширди

«Одноклассники» ўз мессенжерини ишга туширди

«Одноклассники» ижтимоий тармоғи шахсий хабарлар алмашиш учун алоҳида «ОК Сообщения» мобиль иловасини ишга туширди. Бу ҳақда «Газета.ux» хабар берди.

Бепул мобиль илова ижтимоий тармоқдан рўйхатдан ўтганлар учун ҳам, Android ва iOS платформаларидаги ҳар қандай смартфонлар эгалари учун ҳам тақдим этилади.

«Озарбайжон, Арманистон, Болгария, Қирғизистон, Ўзбеистон ва Туркманистонда синов тариқасида ишга туширилгани натижасида илова ўрнатилгандан сўнг фойдаланувчилар ижтимоий тармоқнинг асосий мижозларига қараганда 3−4 баробар кўпроқ хабар алмашди», — дейилади хабарда.

Ишлаб чиқувчиларнинг тасдиқлашларича, илова кучсиз қурилмаларда интернетга уланиш ёмон бўлган шароитда ҳам ишлайверади.

Дастур ёрдамида фойдаланувчилар ижтимоий тармоқдаги дўстлари билан ҳам, телефон китобидагилар, шунингдек, «Одноклассники"дан рўйхатдан ўтган барча фойдаланувчилар билан ҳам мулоқот қура олади.

«Одноклассники» тармоғидан бир ойда 250 миллион рўйхатдан ўтганларнинг 73 миллиондан зиёди фойдаланмоқда. Мобиль аудитория 64 фоизни ташкил этиб, 2015 йилда улар сони 30 фоизга ошди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru