Коинотнинг энг йирик уч ўлчамли харитаси тақдим этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Коинотнинг энг йирик уч ўлчамли харитаси тақдим этилди

Коинотнинг энг йирик уч ўлчамли харитаси тақдим этилди

Астрофизиклар халқаро жамияти Коинотнинг бугунги кундаги энг йирик ва тўлиқ уч ўлчамли харитасини яратди. Тадқиқот Monthly Notices of the Royal Astronomical Society журналида батафсил ёритилган. У ҳақида Макс Планк Жамиятининг Физика институти (Германия) маълумотига таяниб, lenta.ru нашри хабар берди.

Янги харита 1,2 миллион галактикани ўзида бирлаштирган бўлиб, у 2-7 миллиард йил аввалги юлдузлар тизими эволюциясини кузатиш имконини беради.

Харита самонинг тахминан чорак қисмини қамраб олган, унинг ёрдамида Коинот энергияси ва қоронғу материянинг бугунги кундаги энг аниқ ўлчамини амалга оширишга муваффақ бўлинди.

Олимлар харитани тузиш учун BOSS (Baryon Oscillation Spectroscopic Survey) дастуридан фойдаланишди. У Катта портлашдан кейин 400 миллион йил ўтиб, Коинотнинг кенгайиш темпларини барион акустик тебраниш ёрдамида аниқлашга имкон яратади.

Олинган маълумотлар коинотнинг стандарт модели билан тўлиқ мувофиқлашган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru