Фотосурат ва видеохабарлар билан алмашишга мўлжалланган Snapchat мессенжери яратувчилари ўзларининг биринчи гаджетлари – ички ўрнатилган камерали қуёшдан сақловчи кўзойнак Spectacles’ни тақдим қилдилар. Бу ҳақда The Wall Street Journal'га асосланиб "Кун" хабар берди.
"Биз энг кичик симсиз видеокамералардан бирини яратдик, у бир қувватланиш билан кун давомида снаплар олишга имкон беради", деб айтилди қурилмага берилган таърифда. Таъкидланишича, қурилма узунлиги 10 сониягача бўлган видео ёзиб, уни Bluetooth ёки Wi-Fi орқали смартфонга узата олади.
Кўзойнаклар уч хил рангда – қора, феруза ва коралл рангларида таклиф қилинади. Қурилма 2016 йил кузида савдода пайдо бўлиб, унинг нархи 129,99 долларни ташкил қилади.
Бундан ташқари, Snapchat асосчиси ва раҳбари Эван Шпигель компаниянинг қайта шаклланишини маълум қилди. Энди компания Snap Inc. деб аталади. Янгиланган компания ҳам Snapchat’ни ривожлантириш, ҳам Spectacles лойиҳасига кирувчи камера ва бошқа маҳсулотларни яратиш бизнеси билан шуғалланади.
[media=https://youtu.be/XqkOFLBSJR8] “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди”
Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда
Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди