Кўпчилик творог соғлиққа ўта фойдали маҳсулот деб ҳисоблайди, лекин аслида уни кўп истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ эмас, дейди диетолог Михаил Гинзбург. У Sputnik радиосига берган интервьюсида машҳур сут маҳсулотининг зарари ҳақида огоҳлантирди.
Гинзбургнинг таъкидлашича, творог массасида одатда кўп шакар, шунингдек, транс ёғлари мавжуд. Ингредиентларнинг бу комбинацияси, шифокорнинг фикрига кўра, творогнинг деярли барча фойдали хусусиятларини йўққа чиқаради. Унинг аниқлик киритишича, оддий творог бир қатор касалликлар ривожланишидан ҳимоя қилса, ёғли ва ширин творог массаси диабет, семириш ва атеросклероз хавфини оширади.
Диетологнинг таъкидлашича, бир неча қошиқ творог массаси соғлом одамларга зарар этказмайди, аммо семизлик ва гипертензия учун ушбу маҳсулотдан фойдаланиш хатодир. Шунингдек, у болаларга ширин творог бермасликни маслаҳат берди, чунки бу нотўғри овқатланиш одатлари пайдо қилиши ва ширин таомларга бўлган иштиёқни келтириб чиқариши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди