UMS Қорақалпоғистон Республикасида 3G тармоғини ривожлантирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UMS Қорақалпоғистон Республикасида 3G тармоғини ривожлантирмоқда

UMS Қорақалпоғистон Республикасида 3G тармоғини ривожлантирмоқда

UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори шу йилнинг октябрь ойида Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида UMTS 2100 стандартида ишлайдиган 13та янги база станциясини ўрнатди.

Компания бутун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб 3G тармоғи қамровини кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда. Бунинг учун у нафақат йирик шаҳарлар ва туман марказларида, балки чекка ҳудудларда ҳам база станцияларини ўрнатиб келмоқда. Яқинда Қорақалпоғистон Республикасида ўрнатилган объектларнинг фойдаланишга топширилиши бунга ёрқин мисол бўла олади.

3G тармоғи қамрови Нукус шаҳрининг ўзида ва шу билан бирга туман марказлари бўлган Беруний, Хўжайли, Бўстон, Тўрткул шаҳарларида кенгайтирилди. Бу борада UMS компанияси Қўнғирот туманининг Қирққиз ва Беруний туманининг Беруний қишлоқлари аҳолисини ҳам ўнутгани йўқ. Шунингдек, Тўрткўл туманидаги Ш.Рашидов номли фермер ҳўжалиги ҳам узлуксиз алоқа ва Интернет билан таъминланди.

Ҳар бир янги база станцияси – аҳоли учун қўшимча қулайлик бўлиб, иложи борича кўпроқ абонентларга доимий юқори тезликда маълумотлар узатиш хизматини тақдим этиш имкониятини беради. Аҳолинининг маълумотлар узатиш хизматларига бўлган эҳтиёжи ортиб бораётганини инобатга олган холда айнан шу йўналишда ишларни олиб бориш биз учун устундир, - дея таъкидлади «UMS» МЧЖ техник директори Ольга Филатова.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru