Мобил операторларига алоқа сифатини яхшилаш топширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мобил операторларига алоқа сифатини яхшилаш топширилди

Мобил операторларига алоқа сифатини яхшилаш топширилди

Ўзбекистонда фаолият юритувчи алоқа операторларига аҳолига кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари сифатини яхшилаш вазифаси топширилди, деб Kun.uz ёзмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда, телекоммуникация операторлари раҳбарлари эътибори бу соҳадаги хизматлар сифатини яхшилаш муаммосига қаратилди.

Унда, мобил интернет ва мобил алоқа сифатини доимий равишда назорат қилиш зарурлиги уқдирилган.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи давлат инспекциясига кўрсатилаётган алоқа хизмати сифатини аниқлашнинг янги, замонавий усулларини қисқа муддатда ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Шу билан бирга, мижозларга хизмат кўрсатувчи ахборот марказлари ходимларининг мурожаатлар ва аризалар бўйича хизмат кўрсатиш бўйича профессионаллигини ошириш лозимлиги таъкидланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru