UMS иккита ҳудудий тариф ва акцияни ишга туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UMS иккита ҳудудий тариф ва акцияни ишга туширди

UMS иккита ҳудудий тариф ва акцияни ишга туширди

UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори «Besh» ва «Baraka» ҳудудий тарифларини ҳамда “Ҳисоб тўлдирилганлик учун бонус” акциясини ишга туширди.

UMS компанияси ўз абонентлари учун афзал бўлган, турли хил мижозларнинг хоҳиш ва таклифларини ўз ичига олган тариф режаларини шакллантиришга интилмоқда. Ҳозирги кунда оператор томонидан бир қатор тариф режалари амалга киритилган. Улар турли хил абонентлар гуруҳлари эҳтиёжларига мосдир ва ҳар бир мижоз ўзи учун маъқул келадиганини танлаб олиши мумкин. Янги тарифлар ушбу йўналишдаги ишларнинг ёрқин давоми бўлди.

«Besh» тариф режаси Бухоро, Жиззах, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларидаги UMSнинг янги ва амалдаги абонентларига мўлжалланган. У ҳаммабоп бўлган тарифлар қаторидан жой олган олди ва кунлик $0,05 абонент тўлови эвазига тақдим этилади. Фойдаланувчи учун тарифнинг қулайлиги шундаки, у ўз ҳаражатларини – қанчалик кўп ва узоқ гаплашишдан тортиб Интернет ёки SMS-тўпламларни ҳарид қилишгача – ўзи бошқаради. Тарифнинг яна бир устунлик тарафи – узатилган ва қабул қилинган маълумотнинг 1 мегабайти $0,05га тенглигидадир.

UMSнинг «Baraka» тариф режаси кўпроқ ҳудуларни – Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона водийси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятини қамраб олди. Кунлик $0,20 абонент тўлови эвазига абонентга ҳар куни Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун 20 дақиқа ва 20 SMS тақдим этилади. У балансини ҳар сафар $2 ва ундан кўпроққа тўлдирганида бонус сифатида 20 мегабайт берилади. Ушбу тариф режасида ҳам 1 мегабайт узатилаган ва қабул қилинган маълумот нархи $0,05ни ташкил этади. Тарифнинг устунлигини таъминловчи яна бир омил – тармоқ ичида мутлақо бепул суҳбатлашиш учун «Super 0» хизматини ёқиш имкониятидир, ушбу тарифда хизмат нархи ҳар ойда $1га тенг бўлади.

UMS мобил оператори амалдаги «Start» тарифида бўлган ўз абонентлари ҳақида ҳам унутгани йўқ, улар учун «Ҳисоб тўлдирилганлик учун бонус» акцияси иш бошлади. Акция компаниянинг Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги мижозлари учун амал қилади. Унинг доирасида ҳисобини $3 ва ундан кўпроққа тўлдирган «Start» тарифи абонентлари тармоқ ичида суҳбатлашиш учун 100 дақиқага эга бўлишади. Шундай қилиб, кунлик $0,10 абонент тўловига эга ва 100 мегабайт тақдим этадиган тариф учун ҳисоб тўлдирилганлик учун бонус муносиб қўшимча бўлди.

– Биз доимий тарзда мобил алоқа бозорини мониторинг ва таҳлил қиламиз, бу эса абонентларимизнинг эҳтиёж ва таклифларини ўрганиб чиқиш асосида самарали маркетинг тадбирларини амалга оширишга ёрдам беради. «Besh» ва «Baraka» тарифлари UMSнинг сегментланган маҳсулотларни ишлаб чақариш бўйича маркетинг стратегияси доирасида йўлга қўйилди. Улар максимал тарзда оддий ва шаффоф бўлиб, ҳудудларда ўз ихлосмандаларини топишига ишонамиз. «Ҳисоб тўлдирилганлик учун бонус» акцияси ҳам долзарб бўлиб, «Start» тарифи фойдаланувчиларини товушли суҳбатга бўлган эҳтиёжларини қоплайди, – дея таъкидлади «UMS» МЧЖ тижорат директори Сайёджон Маткаримов.

«Besh» ва «Baraka» тариф режалари, шунингдек «Ҳисоб тўлдирилганлик учун бонус» акцияси ҳақидаги батафсил маълумот билан www.ums.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru